O`zbekiston

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Бугун Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунга қадар Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Бахтиёрович Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Сессияда сўзга чиққанлар воҳа аҳли янги раҳбар атрофида жипслашиб, кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқ ва натижаларни янада юксалтириш, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга ошириш йўлида астойидил меҳнат қилишини таъкидлашди.
манба: https://t.me/axborot_xizmati

Related Articles

Close