O`zbekiston

ХОНЖИЗАНИНГ ЗИЛОЛ СУВИГА ОҚОВА СУВ ТАШЛАНМОҚДА

Хонжиза полиметалл руда кони ҳақида маълумот. Кон — Сурхондарё вилояти Ҳисор тоғларининг жанубий-ғарбий қисмида, Денов шаҳридан 90 км нарида жойлашган. Вулканоген жинслардаги колчедан полиметалл саноатгенетик типга мансуб. Конда 1968—74 йилларда муфассал разведка ишлари олиб борилган. Конни Т. Ш. Шоёқубов очган. Рудада асосий элементлар рух, қўрғошин, мисдан ташқари, саноат аҳамиятига эга олтин, кумуш, кадмий, селен, темир ва бошқа бор. Хонжиза полиметалл руда конида қўрғошин — 703,8 минг т (рудадаги таркиби 2,99%), рух — 1503,8 минг т (6,39%), мис 173,1 минг т (0,85%), кумуш — 2333,3 т (114,3%), олтин — 7064 кг (0,35 г/т), селен — 128 т (0,00068%), кадмий, индий ва бошқаларнинг захиралари аниқланган. Хонжиза полиметалл руда конини ўзлаштириш 2005 йилдан қўшма корхона ташкил қилиш йўли билан амалга оширила бошлаган.

Ушбу кон очилишидан аввал шу кон ёнидаги қишлоқда яшовчи кексалар айтишича, Хонжиза дарёсида турли балиқлар кўп бўлган, конда ишловчилар томонидан турли портловчи моддалар ишлатиб аёвсиз овланиши натижасида дарёдаги балиқлар қирилиб кетган.
Тоғдаги турли ҳайвонлар ҳам хўжасизларча ов қилиниши натижасида ёввойи табиатга катта зарар етган. Кон собиқ иттифоқ даврида ишга туширилмасдан ёпиб қўйилгач, дарёда балиқлар аста-секин пайдо бўла бошлаган. Кон ишга тушгач яна дарёга чиқинди сувлар оқизилмоқда дейишади шу яқин қишлоқда яшовчилар. Дарёга оқизилаётган сув қанчалик заҳарли эканлиги ҳақида биз маълумотга эга эмасмиз, лекин ҳеч қандай зарарсиз дейишга ҳам асос йўқ.

Буни ўзингиз юқоридаги суратларни кўриб хулоса қиласиз. Эслатиб ўтамиз, Хонжиза дарёсининг суви тоғдаги қорлардан эриб келаётган мусаффо сувлардан ҳисобланади, муздек тоғ сувларида ноёб балиқ турлари учрайди.
Рамазон

Related Articles

Close