Madaniyat

МАҲАЛЛА МАСЖИДИДА ПИЛЛА БОҚИЛДИ

Бир гуруҳ фуқаролар таҳририятимизга маҳалла масжидини пилла боқиш учун берилганидан норози бўлиб мурожаат қилишди, уларнинг мурожаатларини ҳукмингизга ҳавола қилмоқдамиз. (Фуқароларнинг давлат органларига ушбу масалада қилган мурожаатлари мутахассислар томонидан ўрганилаётгани сабабли мурожаат қилувчиларнинг исм-шарифлари ва манзили кўрсатилмади.)

 1993 йилда шу маҳаллада яшовчи аҳолининг маблағи ҳисобига қурилган масжид 2013 йилгача маҳаллада яшовчи аҳолига диний тадбирлар ўтказилиши ва ибодат қилишлари учун хизмат қилди.
2013 йил МХХ ходимлари томонидан ушбу масжидда диний тадбирлар ўтказиш ва жамоа намозларини ўқиш тақиқланди. Масжид ҳозиргача яхши ҳолатда сақланиб турибди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан диний ишларга эркинлик берилиши, бутун Ўзбекистон бўйлаб қорилар мусобақаси ўтказилиши, ҳамда диний байрамларга катта эътибор берилаётганда бизнинг ШФЙдаги масжид маҳалла раиси томонидан пиллахонага айлантириб, масжиднинг қоровуллигини ўз акасига бериш тўғрисида 2018 йил 24 апрелда қарор чиқариб, масжидда пилла боқтиргани жуда ачинарли ҳолдир.

Муқаддас Ислом динига эркинлик берилиб, ҳар бир киши ўз ихтиёри билан тўсқинликсиз диний амалларини бажаришга рухсат берилган бир пайтда бизнинг маҳалламиз масжидини пиллахонага айлантириб, талон-тарож қилинмоқда.
Бизнинг маҳалламиздаги аҳолининг маблағи ҳисобига курилган масжидни сақлаб қолиб, шу маҳаллада яшовчиларга намоз ўқиш ва диний тадбирларни ўтказиш мақсадида сақлаб қолинишига ёрдам беришингизни сўраймиз.

Жами 13 та имзо

 

Сурхондарё вилояти

Оловжон

Related Articles

Close