O`zbekiston

БОЙСУН ТУМАНИДА I-ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ОНАХОНГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ БЕРИЛМАГАН

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ўрта мачай” маҳалласи Газак қишлоғида яшовчи 69 ёшли онахон Астанақулова Улдон момо 4 йилдан бери бошидан кечирган оғир касаллиги туфайли тўшакка михланиб қолди. У I-гуруҳ ногирони. Ҳозир уни келини парваришламоқда.

Улдон момо 4 йилдан бери бутунлай тўшакда ётиб қолганлигига қарамасдан “Ўрта мачай” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эшқобилов Жўрақул бирон марта момонинг аҳволидан хабар олган йўқ. Момонинг ногиронлар араваси йўқлиги сабабли жуда қийналмоқда. Момо эса пенсиясини фақат дори-дармонга сарфламоқда. Бундан ташқари Астанақулова Улдон момонинг невараси Ёдгорнинг отаси вафот этганлиги сабабли у ҳам момонинг қарамоғида. Момонинг ёлғиз ўғли Мавлонов Жуманазар ҳам кар-соқовлиги сабабли III-гуруҳ ногирони. Лекин МФЙ раиси бу оилага ўз ташаббуси билан ёрдам пули ажратмаган.
Салкам 70 ёшни қаршилаган Улдон момо ногиронлик аравачисиз ва моддий ёрдамсиз қийинчилик билан ҳаёт кечирмоқда.

Президентимизнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги сиёсати Бойсун тумани “Ўрта мачай” маҳалласида ижро этилмасдан қолмоқда. Буни яққол Астанақулова Улдон момонинг оиласи мисолида кўриш мумкин. Бу оилада икки нафар ногиронлиги бўлган шахс ва бир нафар боқувчисини йўқотган инсонлар яшашига қарамасдан бу оиланинг ҳолидан хабар оладиган биронта мард Бойсун туманидан топилмаяпти.

Ушбу масалада Бойсун тумани ҳокимлигидан жавоб кутамиз.

Дўстқобилов Бахтиёр

Related Articles

Close