Bu qiziq

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА 76 ЁШЛИ ОТАХОН НИКОХНИ АЖРАТИШ УЧУН СУДГА АРИЗА БЕРДИ

Сурхондарё вилоятида яшовчи 76 ёшли фуқаро А.А. хотини билан ўрталаридаги никоҳнинг ажратилишини сўраб фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат этди. Суд никоҳни ажратишни рад этди.
“Мен М.С. билан 1981 йилда турмуш қуриб 1985 йилгача бирга яшадим. Орада бир нафар фарзандимиз бор, 1989 йилда туғилган. Ҳозирги пайтда у ўз оиласи билан яшаяпти. Хотиним 1991 йилда уйдан бутунлай кетиб қолган ва бошқа киши билан турмуш қуриб у оиласидан ҳам бир нафар фарзанди бор, у ҳам вояга етган.
Мен 1991 йилдан бери ёлғиз яшайман. Бу ҳақда мен судга ёзиб берганман. Лекин ушбу ишни 2018 йил май ойида кўриб чиққан суд мен келтирилган важларни инобатга олмади ва суд қарорининг асослантирувчи қисмида: “Суд жараёнида жавобгар М.С. даъвогар билан бирга яшашликни никоҳдан ажралмасликни, ажрашишга ҳеч қандай жиддий сабаб йўқлигини маълум қилган.
Суд бундай ҳолда тарафларнинг оилавий муносабатдаги келишмовчиликларни бартараф этса бўладиган ҳолат деб ҳисоблайди.” деб кўрсатиб менинг аризамни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳозирги кунда менинг 2 кўзим ҳам операция қилинган ва бир кўзим умуман кўрмай қолди. М.С. билан бизнинг оиламиз бузилганига 27 йил бўлди ва у билан бирга яшаш ниятим йўқ.”-деди А.А. биз билан суҳбатда.
Биз ушбу масалада А.А. яшайдиган маҳалла раиси билан телефон орқали суҳбатлашганимизда у ҳақиқатан ҳам А.А. 27 йилдан бери ёлғиз яшашини айтди.
Суд раиси ўша маҳаллага бориб, қўни-қўшнилардан суриштириб, адолатли қарор чиқарса бўларди.
Нимаям деймиз, ахир кексаларга насиҳат беролмаймиз-ку.

Оловжон

Related Articles

Check Also

Close
Close