Kasbim-faxrim

МЕНИ ҲАЁТГА ҚАЙТАРГАН ШИФОКОРЛАРГА РАҲМАТ!

Мен 2018 йил 3 май куни 3 ёшли ногиронлиги бўлган ўғлимни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасининг Неврология бўлимига даволатиш учун олиб бордим. Ўғлимни даволатиш пайтида, яъни 13 май куни кечқурун қорнимда кучли оғриқ пайдо бўлди. Нима қиларимни билмайман. Шунда навбатчи врачлар зудлик билан мени 1-Республика клиник шифохонасининг Жарроҳлик бўлимига “Тез ёрдам” машинасида жўнатишди. Жарроҳлик бўлимида “Ўнг тухумдон 2 кистасининг ёрилиши , Гемоперитониум” ташхиси қўйилди ва мени зудлик билан операция қилишди. Бир неча кунда оёққа туриб кетдим. Шифокорлар Н.А.Ачаева, У.Р.Базарбаев, Ф.Н.Назиров, А.Ю.Ибрагимов ва З.Қ.Ниёзовлар саъйи ҳаракати туфайли ҳаётим сақлаб қолинди. Шу касалхонада ишловчи ҳамма шифокор ва ходимлардан миннатдорман.
Менинг мусофирлигимни билдирмасдан ўз акамдек меҳрибонлик билан даволаб, ўрнимдан туролмаган пайтимда онамдек бошимда парвона бўлган ҳамшира ва тозаликбонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сизлар борки дард чекинади, Сизлар борки инсонлар соғ, Сизлар борки олам гўзал! Сизларга катта раҳмат азиз шифокорлар!
Бахтигул
Сурхондарё вилояти

Related Articles

Close