Kasbim-faxrim

ОТАСИ СОДИР ЭТГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН РОССИЯДАН КЕЛГАН ЎҒИЛ ЖАВОБ БЕРАДИМИ?...

Шўрчи шаҳар Навоий маҳалласида яшовчи Жумаев Ўрол 2017 йил 19 июнда Россияга ишлагани бориб, 2018 йил 13 мартда Шўрчига қайтиб келди. Бу ҳақда унинг паспортидаги тегишли божхона белгилари ҳам қўйилган. 2018 йил 22 апрель куни Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходими Ф.Менгтураев тўхтатиб “Сен 2017 йил 13 октябрда худди шу машинада тезликни оширганинг учун радарга тушгансан” деб ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб, талонга бу ҳақда ёзиб қўйди.

????

Ўрол ЙПХ ходимига 2017 йил 13 октябрь куни Россиядалигини айтса ҳам ЙПХ ходими бунга қулоқ солмади. Ўрол Жумаев 2017 йил октябр ойида бу машинани отаси Эшназар Шаймардонов бошқарганини айтиб отасини чақирди, лекин ЙПХ ходими ҳақиқий ҳуқуқбузарлик содир этган киши эмас, машина рулидаги ҳайдовчини жазолашни маъқул кўрди.
????

Шуниси қизиқки, ҳуқуқбузарлик Шўрчи тумани “Ҳурлик” маҳалласида 2017 йил 13 октябрь куни содир этилган ва орадан 6 ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамасдан бу ҳақда маъмурий баённома тузилмаган ва фақат 2018 йил 22 апрел куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ 4-сафарбарлик гуруҳи ходими Ф.Менгтураевнинг ёдига келиб қолиб бу ҳақда маъмурий баённома тузилди. Ў.Жумаевнинг айтишича ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида тузилган баённомага унга имзо қўйдирмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли буйруғига илова қилинган “Йўл ҳаракатлари қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 9-бандида маъмурий баённома тузиш тартиби мукаммал баён этилган ва бу йўриқномада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгандан 6 ойдан сўнг, бошқа кишининг номига маъмурий баённомани расмийлаштириш кўрсатилмаган.
Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракати тўғрисида кўплаб фикрлар билдирилмоқда, ўйлаймизки ИИВ мансабдор шахслари қонунни бузувчи ходимларга тегишли чораларни кўрадилар.
Э.Шаймардонов

Related Articles

Close