O`zbekiston

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА ВИЛОЯТ БОШҚАРМАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ШЎРЧИ ВА ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ ФУҚАРОЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДАЛАР

Айни пайтда Шўрчи туманидаги “Чароғон” истироҳат боғида Сурхондарё вилоят ҳокими Э.О.Турдимов бошчилигида вилоят бошқармалари раҳбарлари Шўрчи ва Олтинсой тумани фуқароларини қабул қилмоқдалар. Фуқаролар ўзлари дуч келган муаммолар билан мурожаат этишмоқдалар.


Жумладан Шўрчи шаҳри Ибн-Сино маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Жумаев Рамозон билан суҳбатлашагнимизда у бу йил туман ҳокимлиги томонидан унга боғдорчилик ва асаларичилик ташкил этиш учун 5,7 га ер майдони ажратилганлигини ва у “Ҳасан ота асаллари” фермер хўжалиги ташкил этиб 1000 уя ари ва сотиш учун 250 асалари қутисида 500 уя ари таёр тургани ҳақида сўзлаб берди. “Бу йил 15 тонна асал олишни режалаштирганман, мен ҳам бугун Сайёр қабулга келиб баъзи муаммоларни ҳал қилдим.”-дейди Р.Жумаев.

Вилоят ҳокими фуқароларни қабул қилишда баъзи маҳалла раислари ва фаоллари арзимаган муаммоларни ҳал этишда эътиборсизлик қилгани учун фуқаролар юқори ташкилотларга сарсон бўлиб юришганлигини таъкидлаб ўтди.

????

Ҳозир ҳам фуқаролар қабули давом этмоқда.
Оловжон

Related Articles

Close