Kasbim-faxrim

ЯНА ДЕҲҚОННИНГ БОЗОРИ КАСОД БЎЛДИМИ?

Сурхондарёлик деҳқонлар бу йил ҳам картошка ва пиёздан мўл ҳосил олди. Аммо картошкани 1600 сўмдан пиёзни эса 200-250 сўмдан кўтара олишмоқда. Эртапишар пиёз нави воҳада 15 октябргача экилади. Деҳқонларнинг айтишича битта томорқага уруғ, ерни шудгорлаш, пиёз кўчатини ўтқазиб чиқиш, минерал ўғит ва ҳосилни йиғиштириш учун тахминан 800 минг сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланади. Битта томорқадан 5-6 тонна ҳосил олиш мумкин. Энди ҳисолаб кўрсангиз бозорда нарх тушиб кетганлиги туфайли деҳқон 7 ойлик меҳнати эвазига нари борса 1 миллион сўм даромад қилиши мумкин экан. Тошкентга 1 кг маҳсулотни етказиб бориш 170-180 сўмга тушади.
Энг арзон сувнинг ҳам бир литри сув 1500 сўм туришини инобатга олсак, бир литр сув олиш учун 6 кг пиёз сотишга тўғри келаркан. Бозорга сотиш учун икки қоп пиёз олиб борган деҳқон ҳамма пиёзини сотса чек пулини тўлаб, ўзи наридан бери тушлик қилиб қайтаркан. Йўл кирасини ёнидан тўлашига тўғри келади.
Картошка ҳартугул нархи 1600 ва ундан юқори бўлиб турибди. Агар воҳамизда пиёз ва картошкани қайта ишлайдиган завод бўлганида деҳқонга ёрдам бўлармиди.
Facebook ижтимоий тармоғида ‎«O’zbekiston Respublikasi Surxondaryo viloyati. Xalq fikri / Мнения народа» гуруҳида фойдаланувчи Бобомурод Бозоров шундай ёзади: «Ораларингда тадбиркор ва дехқонлар бўлса керак, ёзганимни сабаби мен Президентимиз минбардан туриб «Халқ бой бўлса давлат бой бўлади» деб кўп таъкидлайдилар. Президентимизни олиб бораётган ислоҳотларига ишондим. Ҳаммамиз ҳам давлатимизга четдан валюта олиб кирамиз деб ва аҳволимизни яхшилаймиз деб яхши ният билан ерга уруғ қадаганмиз. Мен хам ўз ўрнида белимни маҳкам боғлаб, уч гектарга не машаққат билан пиёз экдим ва етишдирдим. Хозирда пиёзим тайёр бўлган пайт нархи жуда паст 280 сўм. Қилган ҳаражатларимни қопламайди мендан ташқари миллионлаб тадбиркорлар ва дехқонлар мени аҳволимга тушиб бошини боғлаб ва бош оғриқ дори ичиб ўтирибди. Қандай йўл тутушни билмай қолдим?» деб ёзади.

Президентимиз томорқадан самарали фойдаланиш ҳақида қанчалик куйиниб ҳаракат қилмасин маҳаллий ҳокимият органлари бу ҳақда бош қотиришмаса барибир деҳқоннинг косаси оқармайдиганга ўхшайди.

Оловжон

Related Articles

Close