Bu qiziq

КИМЛАРНИНГ ХИЗМАТИНИ БАЖАРИШ ШАРТ?

КИМЛАРНИНГ ХИЗМАТИНИ  БАЖАРИШ ШАРТ?

Бу саволга донишманд шундай жавоб берибди:

Ота-онанинг хизматини ҳақ сўрамасдан бажариш шарт, уларнинг олдида қарздормиз ва уларнинг дуоларига муҳтожмиз;

Олимларнинг  хизматини ҳам ҳақ сўрамасдан бажариш шарт, чунки аҳли илм ўз хизматини бажаришга вақти бўлмайди ва улар халққа хизмат қилиш учун илм ўрганиш билан банд бўлади, улар бизга илм ўргатадилар ва ҳаққимизга дуо қиладилар;

Ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлганлар инсонларнинг ҳам хизматини ҳақ олмасдан савоб учун бажариш керак, чунки уларнинг ҳақ тўлаш учун маблағи бўлмаслиги ва ўз хизматини бажариш учун соғлиги имкон бермаслиги мумкин, улар дуо қиладилар  ва шубҳасиз уларнинг дуолари мустажобдир;

Хизмат ҳақини тўлаши мумкин бўлган кишининг хизматини ҳақ эвазига бажариш мумкин;

Ёмонлик қилиш қўлидан келган кишининг ёмонлигидан қутулишнинг чораси бўлмаса, ёмонлигидан сақланиш  учун хизматини қилиш мумкин.

Ушбу насиҳатни бундан кўп йиллар аввал ўқигандим, мазмуни ёдимда қолган холос. Ҳаётда юқорида санаб ўтилганларнинг ҳаммасига дуч келамиз. Қўлимиздан келганча ҳаммасини бажарамиз.

Давлат  ишларида ишлайдиган мансабдорлар ёки бошқа касб эгаларига бажарган хизмати  учун давлат ҳисобидан ҳақ тўланади ва уларнинг вазифаси халққа хизмат қилиш, лекин улар бажарган хизмати учун яна халқдан ҳам ҳақ талаб қилиши адолатга тўғри келадими?

Related Articles

Close