Kasbim-faxrim

ШЎРЧИЛИК ДЕҲҚОНДАН ИБРАТ ОЛСА АРИЗИЙДИ

Шўрчи тумани Ибн-Сино маҳалласида яшовчи Истакхон Алимов ўзининг жонкуярлиги, фидойилиги ва меҳнаткашлиги билан маҳалла аҳолисига ўрнак бўлиб келмоқда. И.Алимов ўтган йили 10 сотих ҳовлисининг 4 сотихига 25 миллион сўм сарфлаб иссиқхона қурди. Унинг истиқболига кўплар шубҳа қилишганди. У иссиқхонасига 70 туп апельсин кўчатлари ўтқазди. Кўчат ораларига эса булғор қалампири экди. Биринчи йили 6 миллион сўм соф фойда олди. Бу йил эса кўчат ораларига помидорнинг серҳосил “Бўрон” нави кўчатларини экди. Айни дамда апельсин кўчатлари гуллади, помидорнинг эса илк ҳосили пишай деб қолди. Бундан ташқари бодринг ҳам экди. Бодринг ҳам илк ҳосил нишонасини кўрсатмоқда.

-Томорқанинг 4 сотиз ерига картошка, озроқ жойига беда экдим, кўриб турибсиз ривожи яхши. Ўтган йили чорвачиликни ташкил этиш учун “Қишлоқ қурилиш банк” Шўрчи филиалидан 15 миллион сўм кредит олгандим. 10 та қорамол, 30та қўй боқяпман. Уй қурдим, тўйлар қиляпмиз. Оллоҳга шукур, ҳеч кимдан кам эмасмиз. Фарзандларим ҳам меҳнат қилиб ўсмоқда.

Бу йил иссиқхонадан 15 миллион сўм даромад қилишни мўлжаалаб турибман. Ота-боболаримизнинг “Сен ерни боқсанг, ер сени боқади” деган гапи бежизга айтилмаган. Фарзандларимизни Россияга юбормадим, мана қанча ишласа, шунча даромад қила олади. Фақат меҳнат ва сабр керак, ризқини Оллоҳ беради, -дейди Истакхон.

Биз ҳам бу меҳнаткаш инсоннинг фикрига қўшиламиз, унинг ҳовлисида ҳақиқий баҳорни ҳис этасиз. Ҳаммаси ҳалол меҳнатнинг ҳосилидир.

Оловжон

Related Articles

Close