Жаҳон

Қўшни давлат халқлари Президентимизга рахмат айтиб, дуо қилишмоқдалар

“Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон 9 март куни Душанбеда фаолияти 2011 йилда тўхтатилган Ғалаба-Амузанг-Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.”
Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон, бутун қўшни давлатлар оммавий ахборот воситалари бутун эътиборини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистонга дўстона ташрифига қаратган.
Бу ташриф ҳар иккала қўшни мамлакат халқларининг қувончларига сабаб бўлди. Ҳеч бир сабабсиз ўртага тушган совуқлик туфайли икки қондош халқ ўртасида алоқа бутунлай узилиб қолди. Тожикистондан Ўзбекистонга келин бўлиб келган аёлларнинг фарзандлари вояга етибдики, ҳалигача уларга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаган эди.
Мана бир йилдан ошдики, уларга Ўзбекистон фуқаролиги берилмоқда. Сурхондарё вилоятидан ўтувчи темир йўл қайта тикланди, виза тартиби бекор қилинмоқда.
Бир вақтлар Сурхондарё аҳолиси қўшни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига кунлик харид учун бориб келарди. Денов шаҳридан ҳар ярим соатда Душанбега автобус қатнарди. Дам олиш учун “Хўжа оби гарм”га боришарди. Даволаниш учун, ўқиш учун сурхондарёликлар Душанбега юоришарди, тожикистонликлар эса ишлаш учун Сурхондарёга келишарди.
Президентимизнинг бугунги ташрифидан Сурхон воҳасида яшовчи ўзбек ва тожик миллати вакиллари беҳад қувондилар. Сурхондарёда қўшни давлатдан меҳмонлар кела бошладилар, улар Президентимизга раҳматлар айтиб дуо қилишмоқдалар.

Related Articles

Close