Ўзбекистон

ХУСУСИЙ БОҒЧА ТАШКИЛ ЭТМОҚЧИ БЎЛГАН ТАДБИРКОРНИНГ ҲАФСАЛАСИ ПИР БЎЛДИ

Шўрчи тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида 1000 нафардан ортиқ 7 ёшгача бўлган болалар мактабгача таълим муассасаларига жалб этилмасдан уйда ота-оналари томонидан тарбияланмоқда.
Албатта уйда тарбияланган болалар билан таълим муассасаларида тарбияланган болалар билан солиштирилганда мактабда билим олиши ва уларнинг онгининг ривожланишида катта фарқ бўлади.
Маҳаллада битта 50 ўринга мўлжалланган боғча фаолият кўрсатиб келмоқда. Илгари “Жарқишлоқ”маҳалласида 2 та, шу ерга яқин бўлган “Оққўрғон” маҳалласида 2 та боғча бўларди. Ўша пайтларда эса маҳалла аҳолиси ҳозиргидан икки марта кам эди. Аҳолии сони 2 марта ошиши баробарида, боғчалар сони икки марта камайди, яъни “Оққўрғон” маҳалласидаги ҳар иккала боғча, “Жарқишлоқ” маҳалласида бир боғча хусусийлаштирилиб бутунлай йўқ қилиб юборилди. Энди эса боғча етишмайди.

Шўрчи туманида Мустақилликнинг дастлабки йилларида 60 дан ортиқ болалар боғчаси мавжуд эди, ҳозир эса 30 га етмайди. Аҳоли сони эса икки марта ошиб, боғчалар сони икки марта камайди. Баъзи боғчалар хусусийлаштирилиб уй-жой сифатида, баъзилари бутунлай бузилиб юборилиб, ер майдони томорқага бериб юборилди, баъзилари эса молхона, тўйхона сифатида фойдаланилмоқда.
Маҳалладаги собиқ У.Дониёров жамоа хўжалигига тегишли кўпгина бинолар ва унинг атрофидаги ер майдонлари талон-тарож этилди. Оқибатда янги боғча учун жой йўқ.
Ҳозирги пайтда фақат колхоз идораси қолган, шу ерда боғча қилиш мумкин. Лекин ушбу икки қаватли идора биноси туман Маданият балансига 2013 йил ўтказилиб берилган экан. Орадан салкам 5 йил ўтишига қарамасдан бино қаровсиз ҳолда қолганлиги туфайли талон-тарож қилиниб, бинонинг ўзи ҳам ўта таъмирталаб бўлиб қолган. Бу бино шу маҳаллада яшовчиларнинг гувоҳлик беришича 13 йил бурун собиқ жамоа хўжалиги тугатилганидан бери шу аҳволда ётибди.
Шу маҳаллада яшовчи тадбиркорлардан бири ушбу бинода хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этмоқчи бўлганда, аммо туман Маданият бўлимидагилар бу бино бизнинг балансимизда деб тадбиркорга бинони беришмади. Туман маданият бўлими ходимлари бу маҳаллада ҳали бирор марта маданий тадбир ўтказганлигини қмшлоқ кексалари ҳам эслаша олмайдилар. Илгари шу ерда “колхоз маданият уйи” биноси, кутубхона бўларди, ҳозирги кунда маданият уйи тўйхонага айлантирилди, кутубхоналар ва бошқа бинолар аллақачон хусусийлаштирилиб бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда. Биргина Усмон Дониёров жамоа хўжалигида ҳар бир қишлоғида кутубхоналар бор эди, уни ҳозир катта ёшдагилар зўрға эслашади.
Тадбиркор югура-югура охири ҳафсаласи пир бўлди шекилли, қайтиб бу масалада бошқа қизиқмай қўйди.
Туман раҳбарлари эса мавжуд ҳолатнинг гувоҳи бўлиб турибди, лекин тадбиркорни қўллаб-қувватламадилар.
Навбатдаги муҳим масала, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев- 14 февраль куни мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселекторда,- давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар тармоғини кенгайтиришдир. Ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари ва тадбиркорлар томонидан 2018 йилда жами 222 минг нафар болага мўлжалланган 3 мингдан зиёд нодавлат болалар боғчасини ташкил этиш режалаштирилган. Шундан 1 минг 200 таси янги қуриладиган бинода, 1 минг 360 таси мавжуд биноларда ва 470 таси уй боғчаси сифатида ташкил этилади.
Жойларда бу борада қатор ишлар бошлангани, лекин Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида суст бораётгани қайд этилди. АЙРИМ РАҲБАРЛАРНИНГ УЗОҚНИ КЎРА ОЛМАСЛИГИ ВА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ ТУШУНМАСЛИГИ ОҚИБАТИДА ИШЛАБ ТУРГАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИБ ЮБОРИШГА УРИНИШ ҲОЛАТЛАРИ КУЗАТИЛМОҚДА. Бу эса аҳолининг ўринли ва жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.
     Шу боис тадбиркорларга ишламай турган боғчаларни бериш, бинони таъмирлаб ва жиҳозлаб ишлатиш вазифасини қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Хусусий боғча учун яхши жойдан ер, бино ва имтиёзли кредит олиб, қурилган ёки таъмирланган бинодан 1-2 йилдан кейин бошқа мақсадда фойдаланаман, деган “хомхаёл” билан юрган “қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар” ҳам бор, деди Президентимиз. Шу сабабли ҳокимликлар хусусий боғчалар учун ер ва бино ажратиш, банклар эса кредит бериш тўғрисидаги ўз қарорларида бундай бинолардан камида 15-20 йил давомида боғча сифатида фойдаланиш зарурлиги тўғрисидаги шартларни назарда тутиши керак.
Президентимизнинг ушбу энг зарур масалалар бўйича сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтган масалаларга нисбатан бизнинг туманимизда шундай жавоб берилмоқда.

Оловжон

Related Articles

Close