Madaniyat

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ III-ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ИШЧИ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИДАН БИР ЛАВҲА

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 январдаги фармойишига асосан, Шеробод туманидаги ташкилий ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар буйича амалга оширилган ишлар вилоят ҳокимлигининг III-жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи иштирокида танқидий-таҳлилий ўрганилди. Бугунги кунда, Шерободда 48 та маҳалла фукаролар йиғинида 182 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг ўзига яраша муаммоси, ютуқ ва камчиликлари бор.
Г. Қурбонова «Катта ҳаёт» маҳалласидан, боқувчисини йўқотган, уй-жойи йўқлиги боис опасининг уйида яшайди. Ўғли Ш. Раҳмонов болаликдан ногиронлиги туфайли юра олмайди. Г. Қурбонова бугунги кунда уй-жойга, ўғли эса ногиронлик аравачасига муҳтож бўлса-да, бу ҳолат ҳеч бир мутасаддиларни қизиқтирмаган. Туман ҳокимлиги наҳотки шу масалага эътибор бермаган.
С. Норқулованинг хонадонида 2 нафар ногирон бор. Ҳ. Ҳусанов биринчи гуруҳ ногирони 11 йилдан буён ётиб қолган. 11 йилдан бери ногиронлик аравачасига муҳтожлик сезади.
Буни қарангки, 11 йил давомида ногиронлик араваси берилмаган.
4 февралда ишчи гуруҳи аьзолари томонидан Мунаввар Давхонованинг хонадонидаги аҳвол кўздан кечирилганда оилада 3 нафар ногирон борлиги аниқланган. Ушбу хонадон соҳибларида уй-жой ва доимий равишда махсус дори-дармонга муҳтожлик бор. 14 февралда хонадон соҳиблари билан телефон орқали боғланганимизда бемор Дилором Давхонова доимий эҳтиёж сезадиган «Калимин 60 Н» дориси ўрнига шифокорлар томонидан тавсия этилган «Нейромидин» таблеткасини истеъмол қилгач, аҳволи оғирлашган. Хонадон қизи Лобар Давхонованинг айтишича, ишчи гуруҳ аъзоларининг ташрифидан кейин ҳам муаммолар ўз ечимини топмаган. Ушбу ҳолат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори 3. Шозамонов билан телефон орқали сўзлашганимизда қуйидагиларни айтди:
— Ушбу хонадонни доимий назоратимизга олганмиз. Шарт-шароити оғир. Туман ҳокимининг ўзи ҳомийликка олган. Айни пайтда ушбу оилага уй-жой ажратиш масаласи кўрилмокда. Бу яқин кунлар ичида ўз ечимини топади. Дори-дармон масаласига келсак, ушбу дори воситалари чет элдан келтирилганлиги боис, топишнинг имкони бўлмаяпти. Маблағ масаласида муаммо йўқ.
Хабарда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган ва ўз ечимини кутаётган муаммолар жуда кўп экан. Энг қизиғи шундаки, ушбу муаммоларнинг анчагина қисмини маҳалла ва туман миқёсида ҳал этса бўларди. Фақат бироз ҳафсала керак эди холос.
Мақолада “Сурхон тонги” газетаси мақоласидан фойдаланилди.

Оловжон

Related Articles

Close