Adabiyot

Ухлама, сен, Ҳақиқат

Ухлама, сен, Ҳақиқат,
Чидам билан бориб қайт,
Оқ бўлсин босган изинг
Суйиб айтгин, туйиб айт,
Ловуллаб турсин Сўзинг,
Куйиб айтгин, тўйиб айт,
Ухламагин сен ўзинг
Ухламагин сен фақат.

Мудроқ, қўрқоқ жонларни
Уйқудаги муваққат
Басирларни уйғотгин,
Норасо маконларни
Қасрларни уйғотгин.
Уйғотгин замонларни
Асирларни уйғотгин,
Ухламагин сен фақат.

Чидам билан бориб қайт,
Элни тўплаб уйғотгин.
Заҳар хўплаб уйғотгин.
Сўзларингнинг Қуёши
Аччиқ ёшга айлансин.
Ботирларнинг кўзёши
Бир кун тошга айлансин…
Сен-да дам ол ўша пайт.

Устоз Рауф Парфи бундан бир неча йиллар муқаддам ёзган ушбу шеъри айни бугунги кунимизга ҳамоҳанг жаранглайди. Устоз ҳаёт бўлганларида бу йил кузда 75 ёшда бўларди. Устоз Рауф Парфининг яқинлари, дўстларидан у киши тўғрисида эсдаликларини ёзиб юборишларини илтимос қиламиз.

Related Articles

Check Also

Close
Close