Bu qiziq

ПОРА БEР

(Бир порахурнинг илтимоси билан ёзилди)

Ҳожи Муин (1883-1942)
Иш битказиб кетай десанг, пора бер!
Муродингга етай десанг, пора бер!
Ўзим оқман, қораларни оқлайман,
Мени рози этай десанг, пора бер!

Пулсиз ғавғо асло ўрин тутмайдир,
Ёғлиқ жанжал сира навбат кутмайдир,
Бўш даъволар бу дунёда бутмайдур,
Майсиз кабоб томоғимдан ўтмайдур.
Ўғрилиқ қил, одам ўлдур, пора бер!
Элни йиғлат, мени кулдир, пора бер!

Пулсиз бўлсанг, ҳеч ким сенга боқмайдир,
Душманингни чаён каби чақмайдир,
«Мулла жиринг» ҳамёнингга оқмайдир,
Қуруқ сўзлар қулоғингга ёқмайдир,
Кўб гапирма, чўнтакни оч, пора бер!
Оламни буз, кел оқча соч, пора бер!

Оқча бўлса, пора чангалда шўрбо,
Оқча билан кучсиз бўлғон тавоно,
Пуллик нодон кўзга кўрингай доно,
Пули борнинг тили бўлғуси гўё,
Кечқурун кел, енг ичидан пора бер!
Ёки кундуз пакет билан пора бер!

Қишлокларда махфий ишлаб пора бер!
Эшонлардек мурид овлаб, пора бер!
Бўри бўлиб элни талаб, пора бер!
Катта тўй қил, жувон асраб пора бер!

Мулла Жунбул «Машраб», 1925 йил, 16-сон

Устоз Ҳожи Муин бундан салкам юз йил муқаддам порахўрларни аямай ҳажв қилган эди. Ҳозир ҳам порахўрлик авжига чиққан, аммо устоз шоирлар эса бу «нозик» масалани четлаб ўтишни афзал билмоқдалар, нега? Фикрларингизни билдиришингизни илтимос қиламиз.

Оловжон

Related Articles

Close