Bu qiziq

ЎХШАШЛИК

Азери гызы Гюнель (Зейналова Гюнель Рахман гызы) –озарбайжонлик санъаткор оиласида туғилган. Гунел Рахман қизи Озарбайжонда ҳам, Туркияда ҳам жуда машҳур. Айниқса унинг “Ondan кaynana оlmaz” қўшиғи унга катта шон-шуҳрат келтирди.

Яқинда Сурхондарё телевидениясида Бахтигул Қаҳҳорова деган ёш қўшиқчи қизнинг “Ҳали атир гулдайман” номли қўшиғи қайта-қайта намойиш этила бошлади. Қўшиқнинг шеъри Т.Муҳаммад ва мусиқаси А. Ҳожиматовники экан.
Энг қизиғи Бахтигул Қаҳҳорова ва Гунел Рахман қизи бир-бирига ўхшаш, нафақат кўриниши, ҳаттоки Бахтигулнинг “Ҳали атир гулдайман” номли қўшиғи мусиқаси ҳам Гунелнинг “Ondan кaynana оlmaz” қўшиғининг мусиқасига жуда ўхшаш.
Қизиқ, бизнинг кўпгина қўшиқчиларимиз чет эллик машҳур санъаткорлар мусиқасидан фойдаланмоқчи бўлишади, лекин кўп ўтмай элнинг назаридан қолишади.
Ўз овозига, ўз куйлаш услубига эга бўлган машҳур ҳофизларимиз кўп, уларни эл севади. Қўшиқларини ёд билишади. Тез кунда унутилиб кетадиган қўшиқчиларимиз ҳам бир талайгина.
Шундай санъаткорларимиз борки, улар бу фоний дунёдан ўтиб кетган бўлсада қўшиқларини катта-кичик ҳаёжон билан эшитишади, шундай қўшиқчилар борки (улар ҳам ўзларини санъаткор дейишади) уларнинг қўшиғи бошланиши билан тингловчилар қўшиқ эшитилмайдиган жойга узоқлашишади.
Энди ўзингиз айтинг, қайси санъаткор мангу ҳаёту ва қайси “санъаткор” фақат жисмонан тирик!

Оловжон

Related Articles

Close