O`zbekiston

Шавкат Мирзиёев: манфаатдорлик билан, ҳалоллик, адолат билан ишлаганимизда ҳозирги иқтисодиётимиз бундай бўлмасди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев: “ Бир пайтлари биз 5,5 миллион тоннадан кўп нефт олардик, бизда Ўзбекистондаги ер ости бойликлари халқимизнинг жон бошига нисбатан умуман тўғри келмайди. Энг катта тармоғимиз тилламиз бор, пахтамиз бор, электр энергиямиз бор. Лекин бу тармоқ очиқ гап манфаатдорлик билан, ҳалоллик, адолат билан ишлаганимизда ҳозирги иқтисодиётимиз бундай бўлмасди. Агар биз иқтисодиётимизнинг эртанги кунини, иқтисодиятимизни барқарорлигини ўйласак, “Ўзбекнефтгаз”нинг молиявий ҳолати, молиявий барқарорлигини жой-жойига қўймас эканмиз, эртага умуман иқтисодиётимизнинг барқарорлигини таъминлаш қийин бўлади. Очиқ айтишимиз керак мана шу охирги 10-15 йилдан бери мана шу “Ўзбекнефтгаз” компанияси йиллар давомида тўпланган оғир муаммолар ечимсиз қолган десак бу тўғри бўлади.” -деди.

Related Articles

Close