Kasbim-faxrim

Беш йиллик муаммога беш кунда ечим топилди

29 куни ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани “Маданкон” маҳалласида ижарада истиқомат қилувчи 1991 йилда Сариосиё туманида туғилган фуқаро Саматова Севара фарзандларига гувоҳнома ололмаётгани карантин даврида ҳеч қаерда ишламаётганлигини айтиб шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Шу куннинг ўзида ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси Сариосиё туман 2 сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова фуқаро истиқомат қилаётган МФЙ вакиллари иштирокида фуқаронинг хонадонига бориб арзига қулоқ тутди ва оилавий шароити билан танишди. Аввал хабар берганимиздек, Севара Саматова ва турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги ҳамда туғруқхонадан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотноманинг мавжуд эмаслиги сабабли 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизига гувоҳнома ололмаган.

Ўрганиш давомида С. Саматовага Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаётганлиги маълум бўлганди. Ёдингизда бўлса, оилавий шароитини инобатга олган ҳолда ҳомийлик асосида қисқа фурсатларда С. Саматованинг фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилишини билдиргандик. Бугун ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси Сариосиё туман 2 сон ФҲДЁ бўлими томонидан Севара Саматованинг 2015 йилда туғилган қизи Сабринага туман тиббиёт бирлашмасидан олинган туғилганлик ҳақидаги маълумотнома нусхасига асосан гувоҳнома расмийлаштириб берилди. Ўғлининг туғилганлиги ҳақидаги туғриқхона маълумотномаси олиниши билан унга гувоҳнома берилиши таъминланади.

Бугун давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга тезкор, қулай ва шаффоф хизмат кўрсатиш йўлидаги самарали фаолият юртдошларимизнинг эътирофларига сазовор бўлмоқда. Буни Севара Саматованинг бир неча йиллик муаммоси қисқа фурсатларда ечим топганида ҳам кўриш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб шу каби муаммоларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасининг телеграмдаги http://t.me/surxondavxizmat расмий канали, https://www.facebook.com/ даги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси»расмий саҳифалари орқали бизга мурожаат қилишларини сўраймиз.

Related Articles

Back to top button