O`zbekiston

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бош мутахассислари Жўрабек Тўраев ҳамда Алишер Поёновлар лавозимидан озод этилди

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаяпти. Бугун турли соҳаларда фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини ўрганишда раҳбар ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулияти кучайтирилаётгани айни муддао бўлмоқда. Бироқ айрим ташкилот раҳбарлари ўз вазифаларига совуққонлик билан қараб келаётганликлари мазкур йўналишда муаммолар тўпланиб қолаётганлигига сабаб бўлаяпти.

Вилоят ҳокимлигида ўтган 2017 йилда жисмоний ва юридик шахларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг аҳволига бағишланган йиғилишда бу жиҳатлар кенг муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими кун тартибидаги масалалар юзасидан танқидий-таҳлилий ёндашиб, аҳоли мурожаатларини ҳал этишда айрим мутасаддилар томонидан кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганини далилий мисоллар орқали таъкидлаб ўтди ва ўз ишига масъулиятсизлиги туфайли вилоят ҳокимлиги бош мутахассислари Жўрабек Тўраев ҳамда Алишер Поёнов, шунингдек вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ангор тумани филиали бошлиғи Тўрабой Ғозиев ҳамда Жарқўрғон тумани бошлиғи сирожиддин Чўтбоевлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Умарали Қодировга “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди. Худди шундай вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Алишер Салоҳиддинов берилган топшириқларни тўлиқ ва сифатли равишда бажармаганлиги учун “ҳайфсан” интизомий жазоси бериш бўйича хат киритилди.

Видеоселектор давомида шаҳар ва туманлар кесимида бу борадаги кўрсатгичлар таҳлил қилиниб, фаолиятни самарали ёндашувлар асосида янада жонлаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиб, белгиланган натижаларга эришишга доир қатор кўрсатмалар ва топшириқлар берилди. Раҳбарлар ва мутасаддиларнинг фаолиятига халқнинг фикри, нуқтаи назари ҳамда розилиги асосида баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.

Бу ҳақдаги видеолавҳани Facebookда кўришингиз мумкин.

Оловжон

Related Articles

Close