Жаҳон

11,5 долларлик қишки этик ўғирлагани учун қамалган аёл тарихи ёхуд Москва тергов ҳибсхоналарида Янги йил байрамига ҳозирлик ҳақида

Биз маҳкумага қишки пойафзал совға қилганимизда у: «Бу нарса учун менга яна жазо муддати қўшмайдими?»- деб йиғлай бошлади.

Пойтахтдаги тергов ҳибсхонасида Наталья исмли аёл бор. У гипермаркетдан 663,14 рубль турадиган қишки этик ўғирлагани учун озодликдан маҳрум қилинган. Албатта у тўқликка шўхлик қилиб бу жиноятни содир этмаган. (Россия қамоқхоналарида бир маҳкумни бир кун сақлаш давлатга 1170 рублга ёки 20,30 долларга тушади).
Биз терговчи ҳам, прокурор ҳам, судья ҳам ўйламаган бир ишни қилдик: Натальяга янги этик совға қилдик, биратўла унинг Янги йил байрамига қандай ҳозирлик кўраётгани билан ҳам қизиқдик.
Янги йилни Москва тергов ҳибсхоналарида 10,5 маҳбус кутиб олишади. Ҳибсхонада ҳам байрамга ҳозирлик авжига чиққан-маҳкумлар камераларини безатмоқда, ходимлар эса байрамона таомлар тайёрлашадилар. 31 декабр куни маҳкумлар қариндошларидан узатмалар кечгача қабул қилинади. Камералардаги телевизорлар курант миллари янги йилга бонг ургандан сўнг ҳам ўчирилмайди.
Москвада ягона аёллар ҳибсхонаси Янги йил байрамини кутиб олишга тайёр. Камералардан мандарин ҳиди димоққа урилади, панжараланган деразаларда қоғоздан ясалган қор нусхалари, темир кроватларнинг бошида байрам табриклари битилган откриткалар. Маҳкумалар ўзига ора беришади, кулранг футболка ўрнига чиройли кофталар ва юбкалар кийишади, баъзилари жинси шимлар кийишади.
Ҳибсхона сартарошхонасига навбатга ёзилишнинг фойдаси йўқ, ҳамма навбат банд қилинган, сартарошлар янги йилгача улгуришмайди. Ҳибсхонада баъзи оддий пардоз буюмларига рухсат берилади. Тергов ҳибсхонасига янги тезкор гуруҳ бошлиғи келди(бунгача у эркаклар колониясида ишларди) ва маҳкума аёлларга пардоз қилишни тақиқлади.
Аммо ФЖИЭХ бунга муносабат билдириб, тақиқни бекор қилишди.
Ҳамма тергов ҳибсхоналарида Янги йил байрамини кутиб олиш учун арчалар безатилди. Фақат улар хўжалик ишлари билан шуғулланувчи отрядларга ва фаоллар залига ўрнатилди. Вояга етмаганлар ва болали маҳкумлар сақланадиган камераларга ҳам арчалар ўрнатилди.
Бу йил янги йилни ҳибсхонадагилар ўзгача кутиб олишади, ҳар бир маҳкумга ширин котлетлар, пирог ва бошқа тансиқ таомлар тарқатилади. Турли хил томошалар, концертлар ташкил этилади. Россия ФЖИЭХ раҳбарияти Таргов ҳибсхоналарига ташриф буюришди. Вояга етмаган маҳкумларга ва ҳибсхонада туғилган болаларга ўйинчоқлар совға қилишди.
Биз эса ҳибсхонага конфет ва этик билан келдик.
-Менга бу нарса учун яна жазо муддати қўшмайдими?- этикларни қўлларида тутиб йиғлайди Наталья Тихтилова.

Бу аёл янги йил байрамини ҳибсхонада эмас, уйида ўтказса бўларди. Мутахассислиги бўйича у фельдшер, лекин у Москвада ҳовли хизматчиси ва фаррош бўлиб ишдади. Чиқиндихоналарда тунаган пайтлари ҳам бўлди. 2015 йилда Люблинской кўчасидаги гипермаркетдан қишки этиклар ўғирлади. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгач, у суд бўлишини кутмасдан бошқа шаҳарга кетиб қолди, чунки у аввал ҳам шу каби жинояти учун жазоланган эди. Икки йил қидирувда бўлгач, уни тутиб ҳибсхонагаюборишди. Уни «адолатли» суд 10 ой муддатга умумий тартиб ўрнатилган колонияга жазо муддатини ўташ учун ҳукм қилди.
Ёлғиз Наталья эмас, қўшни камерада жорий йил апрел ойида зинапоя майдончасидан 5 минг рубллик болалар самокатини ўғирлаган Ирина Мордовцева ҳам ўтирибди. У қасддан эмас, маст ҳолда ушбу жиноятни содир этганлигини айтди. Суд унинг ишсиз ва доимий яшаш жойи йўқлигини инобатга олиб 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этди. Ҳар қандай жиноят содир этган шахс жазоланиш керак, лекин бу аёлларни қамоқхонага ўтқазишдан нима наф?

Related Articles

Close