Jahon

Россияда биринчи фарзанди туғилган оилаларга нафақа тайинланади

Россияда биринчи фарзанди туғилган оилаларга нафақа тайинланади. Шу ҳақдаги қонунни Россия президенти имзолади. Қонунга кўра 2018 йил 1 январдан бошлаб фарзанди туғилган ёки болани фарзандликка олганлар нафақа олишлари мумкин.
Бунда оиланинг даромади ишга яроқли Россия аҳолисининг яшаш учун минимум кўрсатгичидан 1,5 баравари миқдоридан ошиб кетмаслиги керак. Ўртача аҳолининг даромади мамлакат кўрсатгичи билан бир хил бўлган ўлкаларда икки кишининг иш ҳақи 50 минг рубль атрофида бўлса, бундай оилаларга нафақа белгиланиши мумкин.
Биринчи фарзанд учун ҳар ойда тўланадиган нафақа 10,5 минг рублни ташкил этади. Нафақа бола 1,5 ёшга тўлгунча тўланади.

Related Articles

Close