Kasbim-faxrim

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов: "Жорий йилнинг 11 ойида жиноят содир этганлиги учун эса 201 нафари жиноий жавобгарликка тортилган "

Бугун ички ишлар органларида ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англамасдан, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган, нопок, таъмагирлик, порахўрлик ва “Ички ишлар органлари ходими” деган номга доғ тушириши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил ходимлар йўқ эмас.

Масалан, жорий йилнинг 11 ойида хизмат интизомини бузганлиги учун 7,5 мингга яқин ходим интизомий жазога, жиноят содир этганлиги учун эса 201 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Биз бундай масъулиятсиз ходимларни аниқлаш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ва сафларимизни тозалаш бўйича манзилли чора-тадбирларни давом эттирамиз,-деди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов ЎзА мухбири билан бўлган суҳбатда.

Related Articles

Close