O`zbekiston

Менинг фикрим

Президентимизнинг мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларимизга, балки иқтисодиётимизга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганлигини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Хабарда ёзилишича республикамиздаги мавжуд 133 та постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида ҳужжатлар тайёрланаётгани айтилган.
Сурхондарёдан Қашқадарёга ўтишда М-39 йўлидаги “Дарбанд” постида ҳар бир машинадаги йўловчилар машинадан тушиб, ўзларига тегишли юкни қўлига олиб текшириш хонаси орқали ўтилади. Текширишдан аввал паспорт текширилади, сўнг аёллар ва эркакалар алоҳида хоналардан ўтиб, юклари махсус текшириш ускунаси орқали теширилади. Автотранспорт воситаси эса назоратчи ходимлар томонидан текширилгач, йўлни давом эттиришга рухсат берилади. Агар машиналар кўпроқ бўлса узундан узун тирбандлик юзага келади, йўловчилар эса очиқ ҳавода машинасининг текширилиб бўлишини кутишади. Ёш болами, кексами фарқи йўқ, ҳамма машинадан туширилади.
Сал юргач, Қашқадарё вилояти ҳудудида “Чак-чак” постида яна йўловчиларнинг ҳужжатларини ва автоуловнинг юкхонасини текширишади.
Энди тасаввур қилинг, Сурхондарё ҳам Ўзбекистон бошқа вилоятлар каби вилояти бўлса, нега энди воҳалик йўловчилар бунчалик обдон текширишдан ўтказилади. Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва боқа вилоятлардан пойтахтга йўл олган йўловчиларнинг нари бўлса юкхонасини кўздан кечирилади.

Сурхондарёлик ҳайдовчилар ва йўловчилар эътирозига сабаб бўлаётган “Дарбанд” пости ҳам бошқа вилоятлараро постлардагидек тартибга ўтказилса бўлармиди…
Оловжон

Related Articles

Close