O`zbekiston

Сурхондарё вилояти ҳокими: “Бу йил 2 нафар мактаб директорларини ўз меҳнат жамаосини пахта теримига олиб чиққанлиги учун ўз лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқдик”

Вилоятимиздаги Халқ таълими соҳасида бу йил 852 та умумтаълим мактабларимиз фаолият кўрсатяпти. 15 та “Баркамол авлод” мактаби, 1 та Меҳрибонлик уйи мактаби, 903 та мактабгача таълим муассасалари, умуман олганда таълим соҳасида жуда кўп муассасалар фаолият кўрсатмоқдалар.
Ўтаётган йилда таълимга ҳам катта эътибор қаратилди. Жорий йилда 48 та мактабларимизда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 41 миллард сўмга тенг маблағлар давлатимиз томонидан ажратилди. Ажратилган маблағлар ҳисобига 6964 та ўқув ўрнига мўлжалланган ўқув бинолари фойдаланишга топширилди. Мактабгача таълим муассасаларида ҳам моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 26 та боғчада 22 миллард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 7 та муассасада 600 ўринга мўлжалланган бинолар янгидан қурилди. 16 та боғча мукаммал таъмирланди.
Энг муҳим ишлардан бири Термиз шаҳрининг ёнгинасида “Амударё” спорт-соғломлаштириш маркази ҳудудида қиймати қарийб 35 миллард сўмга тенг бўлган 200 та кинкинтойларни қабул қилиш имкониятига эга бўлган оромгоҳ нолдан қуриб фойдаланишга топширилди. Шунинг ёнида бахшичилик мактабида қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Жорий йилда иккита: техника ва аграр университетларининг Термиз филиаллари ташкил этилди.
Термиз тумани собиқ “Янгиариқ” ҚФЙ ҳудудида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳам фойдаланишга топширилди.
Бу йил янги ўқув йилида Термиз давлат университетига 2060 дан ортиқ талабалар 1-курсга қабул қилинди. Тошкент Давлат Техника университетининг Термиз филиалига 390 нафар талаба қабул қилинди. Аграр университетининг Термиз филиалига эса 340 нафар талабалар қабул қилинди. Бу ишларнинг барчаги яқин келажакда ўзининг сезиларли даражада самарасини беради.
Бундан ташқари Термиз давлат университетига махсус сиртқи бўлимига 661 нафар ўрта махсус маълумотли мутахассислар қабул қилинди. Бу эса вилоятимизда кадрлар тайёрлашга катта ёрдам беради.
Мустақиллик йилларида илк бор вилоят таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари пахта теримига жалб қилинмади . Илгари “Нега пахтага чиқмадинг!”-деб мактаб директорлари ёки тиббиёт ходимларини ишдан олган бўлса, бу йил 2 нафар мактаб директорларини ўз меҳнат жамаосини пахта теримига олиб чиққанлиги учун ўз лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқдик.
Мақсад ўқитувчиларимизнинг ёшларга таълим-тарбия бериш учун барча шароитларни яратиб беришдир. Нафақат ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг ўз устида ишлашлари, малакасини оширишлари ва энг асосийси беморларнинг кўнглини олиб, беморларга ўз вақтида муолажа қилишлари учун катта имкониятлар яратиб бердик. Энди соғлиқни сақлаш ва халқ таълими ходимлари ўз устларида тинимсиз ишлашлари ва халқимизга сифатли хизмат кўрсатишлари фуқароларимиз томонидан талаб қилинмоқда,-деди вилоят ҳокими.
(давоми бор)

Related Articles

Close