O`zbekiston

Вилоят ҳокими: “Мен ҳам вилоятнинг биринчи раҳбари сифатида светнинг тез-тез ўчгани учун ўзимни айбдор ҳисоблаган ҳолда халқимиздан узр сўрайман!”

Бу йил истеъмолчилар томонидан электр энергияси учун тўлов анча яхшиланди. 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга яқин дебиторни камайтирдик, яъни 94 милларда сўм ўтган йилга нисбатан кўп тўловлар амалга оширилди. Шундан қарийб ярми, яъни 42 миллиард сўм аҳолидан, қолгани юридик шахслар томонидан тўланди. Бу ўтган йилга нисбатан электр таъминоти яхшиланишига олиб келди. Бу аҳоли томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Ижобий натижаларга қармасадан туманларимизда ҳалигача эектр узатишда узилишлар кўзга ташланмоқда. Вилоятимизнинг Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Бойсун, Жарқўрғон туманларида электр узатишда ҳаддан ташқари кўплаб узилишлар кузатилмоқда. Бу узилишлар “тиғиз пайт”да яъни кечқурун 7 дан 9 гача, эрталаб энг зарур пайтларда кузатилмоқда. Буям чидаб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз.
Вилоятда истеъмолчиларга электр энергияни узлуксиз етказиб беришда бир қатор ўта мураккаб бўлган ва ўзининг ечимини кутиб турган масалалар кўп. Шулардан вилоятимиз бўйича ўзининг хизмат муддатини ўтаб бўлган қарийб 230 мингга яқин ёғочдан бўлган симёғочларимиз бор. 62 фоиз ёғоч стольбалар, битта шамол бўлса қулаб тушади. Ортиқча кучланиш билан ишлаётган, жисмонан эскирган 2000 дан ортиқ тарнсформаторларимиз бор. 10000 километрдан ортиқ эскирган симларимиз бор. Буларнинг ҳаммаси электр энергиясини узлуксиз етказиб беришда узилишларга сабаб бўлмоқда. Вилоят бўйича жорий йилда электр энергияси учун ажратиладиган лимитимиз 2768 миллион квт ни ташкил этатган бўлса бу йил Республикамиз томонидан 96 миллион квт қўшимча ажратилди. Буям бугун етарли эмаслиги кундек равшан бўлиб қолди. Бу ҳолатлар нафақат аҳолига, балки тадбиркорларга ҳам ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш учун бу салбий ҳолатлар ўз таъсирини кўрсатмоқда. Эскирган симларни, симёғочларни, трансформаторларни босқичма-босқич алмаштириш амалга оширилади..
Шўрчи туманида 4 миллиард сўмга, Термиз туманида 7 миллиард сўмга трансформатор станциялари қурилди. Бундан ташқари 2018 йилда Сариосиё туманида “Тўполон” сув омборида “Тўполон” ГЭС модернизация қилиняпти. Шунинг ҳисобига келаси йилда 145 мегаватт электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўладига куч қўшилади. Ҳозиргача “Тўполон” ГЭСда 80 миллион квт энергия ишлаб чиқармоқда. Келаси йилда Сангардак дарёсига ҳам кичик ГЭСлар қурилиши мўлжалланмоқда. Бундан ташқари яна тоғдаги дарёларда бир қанча кичик ГЭСлар қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ишлар амалга оширилгач, ўзининг ижобий натижаларини беради.
Шу ўринда ибратли бир воқеани айтиб ўтишни лозим топдим, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолада Япония Энергетика вазири чекка бир қишлоқда 20 дақиқа электр узилгани учун халқнинг олдига чиқиб 20 дақиқа таъзим қилиб узр сўрагани айтилади. Лекин бизда 20 кун светни ўчириб қўйса ҳам кечирим сўрамайдиганлар бор. Энди ҳаммамиз ўзгаришимиз керак, агар ўзгармайдиган бўлсак ўрнимизни бўшатиб қўйишимиз керак, бошқа киши бизнинг ўрнимизда ишлаши керак.
Мен ҳам вилоятнинг биринчи раҳбари сифатида светнинг тез-тез ўчгани учун ўзимни айбдор ҳисоблаган ҳолда халқимиздан узр сўрайман!-деди вилоят ҳокими Э.О.Турдимов телевидения орқали ўтказилган халқ билан мулоқотида.

Related Articles

Close