Hodisalar

Алдов йўли билан ўрмон хўжалигига тегишли бўлган ерни пулламоқчи бўлди

Денов туманида 2021 йил 6 декабрь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошвармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан туманнинг «Жомий» маҳалласи ҳудудида, Сариосиё туманида яшовчи, А.Асомиддиннинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида, туманнинг «Пожур» маҳалласида яшовчи, Ж.Баҳром маҳалласи ҳудудида жойлашган Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 15 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини ҳамда кадастр ҳужжатларини жами 105.000.000 (бир юз беш миллион) сўм пул эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, А.Асомиддиндан 30.000.000 (ўттиз миллион) сўм пулларини олаётганида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 16 декабрь куни Ж.Баҳромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button