Hodisalar

Келин ўғри экан

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ички ишлар бўлимига Б.С исм-шарифли фуқаро ариза билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, номаълум шахс унинг уйи деворига осилган харита орқасидан 1000 АҚШ доллари, жавон ичидаги 385 минг сўм пул ҳамда ҳар бири 750 минг сўмлик бир дона аёллар узуги ва бир зиракни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида жиноятчи аниқланди. Буни қарангки, ўғри бегона эмас, жабрдийданинг келини Д.С бўлиб чиқди.

Д.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Халқимиз бағрикенг ва кечиримли. Оилани муқаддас деб билади. Унинг шаъни ҳақида бирор ножўя гап тарқалишини истамайди. Бу воқеада ҳам шундай бўлди. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди ишни кўриб чиқди. Суд келиннинг ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрдийдага етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини инобатга олиб, қонунчиликка кўра, томонларнинг ярашуви муносабати билан Д.С.ни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этди.

Related Articles

Close