Madaniyat

Мирокил Фозиловга Япония императори ордени топширилди

“Чиқаётган қуёш кумуш нурлари” ордени Япониянинг энг олий мкофотларидан бири бўлиб, у ватан олдида бажарилган улкан хизматлари учун берилади.

Тошкентда Мироқил Фозиловни Япони императори ордени билан мукофотлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда sputniknews-uz нашри.

Мироқил ота Физилов ўзларининг 75 ёшида “Чиқаётган қуёш кумуш нурлари” ордени билан мукофотланди. Ушбу мукофот Япониянинг энг олий мукофотларидан бири бўлиб, у халқ ва ватан олдида бажарилган катта хизматлари учун берилади.

Мироқил ота Ўзбекистонда вафот этган, Иккинчи жаҳон урушида асирга олинган япония аскарларининг қабрларини 40 йил давомида парваришлаб келган. Мироқил отага ушбу касб отаси Фозил отадан меърос бўлиб қолган.

Фозил ота 60 йил давомида ушбу қабристонни ободонлаштириб келган. Ушбу сабабли бир неча йил олдин Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ушбу қабристонга «Фозил-Ота» номи бериш қақида фармон чиқарган эди.

Related Articles

Close