Hodisalar

Пахта ўрамидаги 16.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлар

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга 2021 йил 27 апрель куни шаҳарнинг “Қўрғонча” МФЙда яшовчи уй бекаси Б.Д. ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил сентябрь ойи ўрталарида яшаш уйига Шаҳрисабз туманида яшовчи Б. Ф. ва Қ.Г.лар келиб, “яшаш уйингизга фалокат келаяпти, уни йўқ қилиб бераман” деб алдаб, тилла тақинчоқларни олиб чиқиб беришини сўраган. Бу гапларга ишонган Б.Д. уларга яшаш уйидаги бозор баҳоси 16.000.000 сўмлик ҳар хил тилла тақинчоларини олиб чиқиб беради. Б.Ф ва Қ.Г. лар тилла тақинчоқларни олиб, уларни пахтага ўраб, “уч кундан сўнг ушбу пахта ўрамини очиб тақинчоқларингизни оласиз, фалокат арийди” деб кетишган. Орадан уч кун ўтгач Б.Д. пахта ўрамини очиб тилла-тақинчоқлар ўрнига тош бўлаги турганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button