O`zbekiston

Термиз туманида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим Маркази ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Афғонистон Ислом Республикаси билан таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, Афғонистон Республикасидан юбориладиган шахсларни малакали мутахассислар этиб тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим Маркази ташкил этилмоқда.
Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва бу ерда Афғонистон томони буюртманомаларига мувофиқ олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича кадрлар тайёрланади, шунингдек, қайта тайёрланиб малакалари оширилади.

Related Articles

Close