O`zbekiston

Ўзбекистонга Россиядан 20 минг тонна шакар келтирилди

Россия компаниялари шакар ишлаб чиқариш ҳажми керагидан ортиқ кўпайиб кетганлиги сабабли экспорт нархлари камайтирилди. Шу йил якунига қадар Ўзбекистонга 150 минг тонна шакар етказилади
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Россиядан шакар импорт қилиш бўйича шартномаларни имзолади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонга 20 минг тонна шакар келтирилди. Бу ҳақда “sputnik” хабар берди.
«Ҳукумат топшириқлари асосида Россиядан шакар импорт қилиш бўйича бир нечта компаниялар билан шартномалар имзоланди. Республикага 20 минг тонна шакар етказилиши таъминланди», — деб маълум қилди РИА Новостига холдинг вакили.
Унинг сўзларига кўра, шу йил ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон истеъмол бозори шакарга бўлган эҳтиёж 150 минг тоннани ташкил қилади. Бугун Россия нархлари арзон ва логистика бўйича бошқа етказувчиларга қараганда қулай.
«Россияда шакар керагидан ортиқ ишлаб чиқарилди… ва унинг нархи туширилиши Россия компанияларининг таклифлари биз учун жуда қулай. Бундан фойдаланиш мумкин», — дея таъкидлади холдинг вакили.
Шунингдек, компанияда Бразилиядан шакар хом ашёсини харид қилишни истисно қилмади, «агарда нархлари арзон бўлса».
«Русагро» маълумотларига кўра, Россия шакарини етказиб бериш энг манфаатли йўналиш — Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон ҳисобланади. Гуруҳ бош директори Максим Басов сўзларига кўра, агарда Россия 0,5 миллион тоннадан ортиқ шакар ишлаб чиқарилса, унинг ҳаммаси Ўзбекистонга жўнатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан 15 сентябрдан мамлакатга келтириладиган шакарни импорт божи ва акциз солиғи ставкаларини умуман бекор қилганди. Ундан аввал, 2000 йиллар бошидан 30 фоизлик ставка қўлланилган.
Расмий статистика маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда шакарга бўлган йиллик эҳтиёж — 700 минг тоннани ташкил қилади. 1998 йилда биринчи Хоразмда «Хоразм-шакар» заводи иш фаолияти йўлга қўйилганди. Ушбу завод бир суткада 1 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга.
2014 йил якунида Тошкент вилоятида «Ангрен Шакар» МЧЖ ХК шакар заводи ишга туширилган.
Ушбу иккита завод ички бозор эҳтиёжини тўлиқ қондириш кўзда тутилган эди. Лекин импорт қилинадиган шакар хом ашё нархи қимматлиги сабабли бугунги кунда заводлар тўлиқ қувватда ишламаяпти.

Related Articles

Close