Madaniyat

Кўп қаватли уйда: ““духобка” ёқиб уй иситамиз, ошхонада чўмиламиз...”

Бир неча кун аввал Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Красногорск қўрғони ахолисидан бизга видеорепортаж жўнатилди. Бизга маълум бўлишича Красногорск қўрғони ахолисининг 45-50 фоизи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Мазкур уйларда эса яшаш шароити ачинарли ахволда. Ўн бир йилдан бери иссиқ сув ва иситиш тизими йўқ. “Кўп қаватли уй шароитида сувни газ плитасида иситиб, ошхонада газ духобкасини ёқиб, фарзандларимизни чўмилтирамиз.”- дейди қўрғон яшовчиси.

Шунингдек, уйларнинг ертўлалари ҳам талабга жавоб бермайди. Красногорск қўрғонидаги вазиятни қуйидаги видеода тамоша қилишингиз мумкин.

Биз бу видеоматериални Тошкент вилояти, Ангрен сайлов округида сайланган депутат Юнусова Алия Туйгуновнага етказишга харакат қиламиз.

Related Articles

Close