Hodisalar

Шайхонтоҳур туманидаги савдо марказида содир этилган йирик ўғирлик фош этилди

2017 йилнинг 13 ноябрь куни тунги соат тахминан 01:00 ларда, муқаддам судланган Нормаматов Шерзод Пирмамат ўғли ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги савдо марказида жойлашган дўконга унинг эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган. Шундан сўнг мазкур дўкондан фуқаро Мўминов Комилжон Исматовичга тегишли бўлган 184 дона жами бахоси 132.559.000 сўмлик турли русумдаги уяли алоқа телефонларини ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (хонага ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдорда, ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Related Articles

Close