Hodisalar

Тошкент вилоятида ниқоб кийган босқинчи ушланди

Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Кўктерак” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирига юзига ниқоб кийган номаълум шахс бостириб киради.

Шу вақтда уйда ёлғиз бўлган хонадон эгасининг қизини пичоқ билан қўрқитиб, 300 АҚШ доллари ва икки хил заргарлик буюмларини олиб кетади. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу босқинчилик жиноятини содир этган 1994 йилда туғилган А.Н. қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Related Articles

Close