Bu qiziq

Қандли диабетга дучор бўлмай десангиз ҳар куни мева енг!

Австралиялик олимлар ҳар куни камида икки порция мева истеъмол қилиш қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфини сезиларли равишда камайтиради, деб ҳисоблашмоқда.

Олиб борилган тадқиқотлардан сўнг кунига икки порция мева истеъмол қиладиганларда қандли диабетнинг иккинчи тури юзага келиш хавфи ниҳоятда кам бўлгани исботланди. Тадқиқот натижалари халқаро эндокрин жамиятининг The Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism журналида эълон қилинди.

2019 йилги маълумотларга қараганда, дунё бўйича 463 миллион одам қандли диабетга чалинган. Яна 374 миллион киши касалликнинг энг кўп тарқалган шакли – қандли диабетнинг иккинчи тури билан оғриган.

Тиббиёт ходимларининг фикрича, қандли диабетнинг олдини олишда соғлом овқатланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи муҳим роль ўйнайди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button