Jahon

Вьетнамдаги тайфун 47 нафар кишини ҳаётдан олиб кетди

Шанба куни Вьетнамда кўтарилган тайфун 47 нафар инсоннинг умрига зомин бўлди, яна 21 киши дом-дараксиз йўқолган.

Марказидаги ҳавонинг тезлиги 90 км/соат бўлган тайфун Нячанг шаҳрининг аҳоли яшовчи ҳудудларига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Кучли шамол 114 мингта уйнинг томини қўпориб ташлади. 1,3 мингдан ортиқ уйлар батамом вайронага айланди. Ҳалокат юз берган ҳудудларда мактаблар ёпилди деб хабар берди «sof.uz» нашри.

Related Articles

Close