Hodisalar

Санжар Шодиевнинг акаси вафот этди

Режиссёр ва актёр Санжар Шодиевнинг акаси Анвар Шодиев вафот этди. Бу ҳақда Санжар Шодиев «Daryo.uz» сайтига маълум қилди.

— Акам Анвар Шодиев кеча, 2 ноябрь куни ёруғ оламни тарк этди, — деди Санжар Шодиев.

Маълумот учун, Анвар Шодиев кўплаб фильмларда, жумладан, “Етти ҳайкал, битта кал”, “Жигарбандим”, “Қалб кўзи”, “Қора мушук”, “Ортиқча омад”, “Сени ўзим бой қиламан” фильмларида рассомлик қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.

Related Articles

Close