Jahon

Москвалик талаба ўзи ўлдирган ўқитувчисининг жасади билан селфига тушди

Москвадаги коллеж талабаси ўлдирилган ўқитувчи фонида селфига тушди. Андрей Емильянников суратларни «ВКонтакте»даги саҳифасига жойлади. Суратларда қондан ҳосил бўлган кўлмакда ётган эркакни, шунингдек, қонга беланган пичоқ ва талабанинг қўлини кўриш мумкин. Йигитчанинг ўзи эса камерага қараб табассум қилмоқда.

Ўқитувчи ва талаба Москва коллежларидан бирида ўлик ҳолда топилди, деб ёзади «ТАСС». Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, улар ўртасида низо юзага келган. Натижада 18 ёшли йигит эркакга бир неча марта пичоқ санчган, сўнг ўз жонига қасд қилган.

Жанжал сабабларига аниқлик киритилмаяпти. 44 ёшли марҳум эркак ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан дарс берган.

Воқеа жойида тезкор ходимлар ишламоқда. Улар коллеж раҳбариятидан, педагогнинг ҳамкасбларидан, талабанинг курсдошларидан маълумот тўпламоқда.

Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Related Articles

Close