Madaniyat

"ОБУНА" - БОШ ОҒРИҒИ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Барчамизга маълумки бир қанча йиллардан буён «Обуна» аталмиш бош оғриғи шунчалик жонга тегиб кетдики, баъзан дод солиб юборгинг келади.
Ҳар йили «Обуна» даври яқинлашиши билан кўпгина хонадонларда, ташкилот ва корхоналарда кўнгил хираликларни келтириб чиқаради. Кимдир ким билан жанжаллашган, фарзандларимиз ота-оналар билан тортишганичи.
Айниқса ўқитувчилар, шифокорлар ва барча давлат бюджетидан маош оладиганларнинг ҳолига вой. Ҳар бир кишидан 300 000 мингдан тортиб 1 000 000 сумгача тўлаганларини биламан ва бунга гувоҳман. Сабаби бир неча йиллар айнан мен ҳам рахбарларнинг буйруғи билан ўзим ишлайдиган ташкилот ходимларидан «Обуна» учун пул йиққанман ва бунга гуёки мен сабабчидек роса сўкишларни ҳам эшитганман. Афсуски, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Ҳатто ўзимнинг ҳам беш нафар фарзандим ўқувчи. Уларнинг ҳар бирига камида 15 000 минг сумдан 50 000 минг сўмгача ҳар йили тўлайман. Бундан ташқари оддий пенсионерлардан ҳам ушлаб қолишига нима дейсиз?
Бир тийинга қиммат мантиқсиз газета ва жўрналларнинг орқасида ким турибди, бу сиёсатни ким уюштирмоқда?
Мажбурий тарқатилган газета ва журналларнинг кимга кераги бор?
Марҳамат, қўлидан келса ўз савияси ва ўз кучи билан омма эътиборини қозонсин, ана шунда ҳалқнинг ўзи талаб қилади ва сотиб олашади.
Бир камбағал бечора мактабга қатнайдиган фарзанларига бунча пулни қаердан топади?
Ҳар бир ишчи ходим оиласининг ризқини қийиб ўз маошидан газета ва журналларга тўламаса. Ҳалол пешона теринг билан топилган ризқ-насибангни ўз оиланг манфаатлари учун ишлатсанг.
Газета ва журналлар орқасидан нопок йўллар билан мўмайгина даромад қилаётганлар учун тегишли чоралар кўрилса ва жазоланса.
Бу хаёллар қачондир ҳақиқатга айланармикан?

Б. Расулов

Related Articles

Close