Madaniyat

Маданият вазирлиги яна уйкуга кетдими: жимлик...

Қасрмонанд санъат саройларини қуриб, актёрларга катта эътиборлар қаратилаяпти, аммо маҳсулот етиштирувчи дехқон-драматургларга эътибор ва муносабат азалдагидек НОЛЬ лигича қолаверар экан, саҳналаштирилаётган “спектакл”лар майнавозчилигу масхаралигича қолаверади.
Шон-шуҳрат ва моддий манфаатдорчилик илинжида графаманияга чалинган ижодкорлар ўзларини драматургияга ура бошлашди. Саҳна масхарабозлар майдонига айланди!
Сурхондарё вилояти драма театри томонидан 2015 йилда Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳаёти акс эттирилган (М.Бобоев қаламига мансуб) “Ок ёмгир” драмасининг саҳналаштирилишига қаршилик билдириб, буни 60 га якин хато билан исботлаб бердим. Бу ҳол мажорога айланди. Ўша вақтда “Узбектеатр”дан келишди, Сурхон тандиридан еб, арағини ичиб: “Спектакл зўр! Шлягер!” деб кетишди. Мен ўз фикримда турдим. Мажоро давом этди. Аммо ақлли одамлар бор экан, Ҳакикат қарор топди, спектакль рад этилди. Мен эса… ишдан хайдалдим.
Мени ноҳақ деб билган “Узбектеатр” тарқаб, Маданият вазирлиги раҳбарлари бир неча бора алмашди…
Вилоят театрларида эса масхарабозлик ҳануз давом этаяпти. Давлатнинг катта катта пуллари ўзлаштирилиб, халққа майнавозчиликни тақдим этишаяпти. Давлатни хам, халқни хам алдашаяпти!
Якинда вилоят кўғирочок театри Эркин Хушвақтов “каламига мануб” “Зумрад ва Киммат” эртагини саҳналаштирибди. Қадимдан Халқ эртаги бўлиб келган ушбу эртакни Эркин Хушвақтов эртакка қўшмокчи бўлган, аммо ўхшамаган ва ёпишмаган пролог ва эпилоглар орқали ўзиники қилиб олмоқчи бўлибди, бу ачинарли ҳол эмасми? Спектаклни асосли танкид килгандим, рахбарлари оғринишибди…
Тағин аввалгидек ёмонотлик бўлдим.
Улуғларимиз ҳам санъатга хиёнат қила бошлашди: Эркин Аъзамнинг “бир утириш”да ёзган, драматургия талабларига мутлақо жавоб бермайдиган “Оролбобо” драмаси бундан янглишмасам икки йил бурун Республика миқёсида ўтказилган кўрик-танловда биринчи ўринни олганди!
Эркин ака кўп улуғ мукофотларга эришган одам, забардаст публицист, бундай майда нарсаларни ўзига эп кўриши шартмикан?
Бунака ҳолатлар, таниш-билиш, юзинг-кузинг, “қошинг қароси” санъатда жуда кўпайиб кетди!
Санъатни мутлақо тушунмайдиган Журналистчалар эса уларни кўкларга кўтариб мақташаяпти! Ҳаммаёкда ёлғон:
“Сен менга тегма, мен сенга тегмайман”, қабилида.
Майда, ҳаваскор ва графаманияга чалинган ижодкорларнинг ўзини “ўтга-чўққа» уришини тушуниш мумкин, аммо улуғларимизнинг санъатга бундай ёндошишини кечириш мумкинми?..
Театрларда эса хануз бундан 30-40 йил олдин саҳналаштирилган спектаклларни янгидан янги ном билан қайта саҳналаштириб, халққа тақдим этишда давом этмоқда…
Янгилик йўқ!
Агар мезонда холислик бўлмас экан, ҳарчанд эътибор берилиб, маблағ ажратилмасин театр санъати майнавозчилик майдони бўлиб қолаверади!
Ҳар ким ўзига ўхшасин ва ўзининг ишини қилсин!

Эркин Норсафар

Related Articles

Close