Bu qiziq

Нацизм даврида яҳудийларни қутқарган араб илк бор мукофотланди

Берлинда Ташқи ишлар вазирлигида мисрлик Мухаммад Хельмига ўлимидан сўнг медаль ва Дунё халқлари Солиҳлари (хасидей умот ха-олам) ёрлиғи берилди. У бу унвонга сазовор бўлган биринчи арабдир. Унвон Исроилнинг миллий қаҳрамонлик «Яд ва-Шем» мемориали ва ҳалокатлар (холокост) институти томонидан берилади.

Муҳаммад Хельми – мисрлик шифокор бўлиб, нацизм даврида Берлинда ишлар экан, ўз жонини хатарга қўйган ҳолда Берлиндаги яҳудийлар оиласи ҳаётини сақлаб қолган. У Анна Борос, унинг онаси ва бувисини 1941 йилдан 1945 йилга қадар депортация қилинишидан яширган. Муҳаммад Хельми тириклик вақтидаёқ Ғарбий Берлин бургомистри Вилли Брандт томонидан эътироф этилган эди.

Исроилда Муҳаммад Хельмини мукофотлдаш тўғрисидаги қарорга унинг ўлимидан сўнг келинди. У Берлинда 1982 йилда вафот этган эди. Унинг тарихи Исроилда тўрт йил олдин маълум бўлди. Айнан ўша йили мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бироқ мукофотни топшириш мақсадида унинг қариндошларини қидириш учун Берлин ва Қоҳирада кўплаб одамлар ҳаракат қилди ва анча вақт кетди.

Медаль ва мукофотлаш тўғрисидаги дипломни Исроилнинг Германиядаги элчиси қўлидан Хельмининг жияни, шифокор Насер Котби қабул қилиб олди. У тадбирга Қоҳирадан атайлаб келди. Тадбирда АҚШдан келган Анна Бороснинг қизи Кариа Гринспун иштирок этиб, нутқ сўзлади. Айни дамда Исроилда Муҳаммад Хельми тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда, трейлер Берлиндаги оқшомда намойиш қилинди.

Related Articles

Close