O`zbekiston

Товламачи қилмишига яраша жазо олди

Термиз тумани М.Эштемиров маҳалласида яшовчи Шаҳло Шоева 2017 йилнинг 26 апрелидан 27 апрелига ўтар кечаси соат 24:00лар чамасида турмуш ўртоғи Бекзод Йўлдошев билан автомашинасида Термиз шаҳридан “Намуна” СИУ йўналишида кетаётиб, Аъзам Одиловнинг “Нексия” автомашинасини қувиб ўтишга ҳаракат қилади ва машинага шикаст етказади.

Шаҳло Шоева Аъзам Одилов билан ғаразли мақсадлари йўлида жиддий тортишувга бориб, унинг ҳарбий гувоҳномаси, машина ҳужжатларини, пластик карточкасини зўравонлик йўли билан олади. Қайтариб бериш эвазига 1 миллион сўм пул талаб қилади. Акс ҳолда, ҳужжатларни йўқ қилишларини айтиб қўрқитишади. 2017 йил 6 майда Термиз шаҳридаги “5х5” номли умумий овқатланиш масканида товламачи Аъзам Одиловдан 700 минг сўмни талаб қилиб ола±тган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодимлари томонидан далилий аш±лар билан қўлга олинди.

Қилмиш — қидирмиш, дейди доно халқимиз. Товламачи қилмишига яраша жазо олди. Шаҳло Шоевага нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

А. ЗОКИРОВ,
Сурхондарё вилоят ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси

Related Articles

Close