O`zbekiston

Ҳилол Насимов ўз лавозимидан озод этилди

Бугун, 27 октябрь куни «Ўзбекфилм» акционерлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолари муҳокама қилинди.

Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан акционерлик жамияти директорлиги лавозимидан озод қилинди.

Шу билан бирга, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди.

Related Articles

Close