O`zbekiston

Мирзиёев уйлар қурилишида камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга ҳайфсан эълон қилди

Ўзбекистонда арзон ва қулай бўлган кўп қаватли уй-жойларни қурилишида бир қатор жиддий камчиликлар аниқланди.

Ўтказилган текширувлар давомида асосан уч хил камчиликлар аниқланди: шаҳар қурилиш қоидаларининг бузилиши, қурилиш-монтаж ишлари сифатсизлиги, лойиҳалардан четга чиқиш.

Бундан ташқари, ташқи инженерлик коммуникацион тармоқларни қурилиши ҳамда Нукус, Андижон, Бухоро, Термез, Самарқанд, Гулистон, Олмалиқ, Чирчиқ, Бекобод шаҳарларда инфратузилма ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларининг бажариш муддатлари чўзилмоқда. Шунингдек, 41 та (Тошкентда — 24 та, Нукусда — 7 та, Бухоро 6 та, Урганчда — 4 та) кўп қаватли уй-жой қурилиш режаларидан ортда қолиш ҳолатлари мавжуд.

Барча аниқланган камчиликлар бўйича 761 та тақдимномалар (буюртмачига — 205 та, пудратчи ташкилотларга — 399 та, лойиҳачи ташкилотларга — 157 та) асосида 34 та объекталар бўйича қилинган ишлар ҳажмидан 1 миллиард сўм ушлаб қолинган.

Ўзбекистон президенти юзага келган вазият учун бир қанча юқори даражадаги амалдорларга интизомий жазо чораларини кўрди.
Жумладан, Мирзиёев томонидан кўп қаватли уй-жой қурилиш дастурлар ижросини етарли даражада назоратни ташкил этмаганлиги натижасида қурилиш режалардан ортда қолиш ҳолатлари юзага келганлиги учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Каҳрамон Сариевга, Бухоро ҳокими Уктам Барноевга, Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Собировга, Тошкент шаҳар ҳокими Рахмонбек Усмоновга алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, инжиниринг компаниясига юклатилган буюртмачи вазифаларини етарли даражада амалга оширилмаганлиги, қурилиш ишлари юзасидан техник назорат қилинмалиги туфайли айрим бош пудратчи ташкилотлар томонидан белгиланган муддатлар чўзилган ва қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилишига йўл қўйганлиги учун «Ўзшаҳар қурилиш инвест» корхона директори Нарзуллаевга ҳайфсан эълон қилинди.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, лойиҳа институтлари раҳбарлари ҳам четда қолмади. Улар давлат раҳбаридан қаттиқ танбеҳ олишди. Улар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг асосий параметрларининг сифатли ишлаб чиқилмаган ҳамда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши ва қоидаларга тўлиқ амал қилинишини устидан етарли даражада назорат қилинмаган.

Related Articles

Close