Hodisalar

Яна бир «Ҳизбут таҳрир»чи ўз айбига иқрор бўлди

Ҳозирда Навоий вилояти ИИБ ЖИЭБда сақланаётган, Жиноят кодексининг 159-2-моддаси билан айбланиб, жазо муддатини ўтаётган маҳбус Абдурашид Арипов (1971 йилда туғилган) ўз айбига иқрор бўлди.

У ариза билан мурожаат қилиб, 1999-2000 йилларда Тошкент шаҳрида «Ҳизбут таҳрир» ДЭО таркибида фаолият юритгани ва «Одилов Шокир» исмли шахс билан ишлаганини тан олди.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда «Одилов Шокир» ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмади.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни ҳам 3 нафар фуқаро ўз айбига иқрор бўлиб, «Ҳизбут таҳрир» ДЭО таркибида фаолият юритганини тан олишган эди.

Related Articles

Close