Hodisalar

Ички ишлар ходимининг шаънини ўртага тикиб, фирибгарлик қилган жиноий шериклар қўлга олинди

2020 йил 30 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси биноси олдида, ушбу туманнинг «Чолоқи» маҳалласида яшовчи 1970 йилда туғилган Қ.К. маҳалладоши 1982 йилда туғилган У.М. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқаро С.Р. нинг ишончини қозониб, уни алдаб, Когон туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи орқали С.Р.ни, опаси Ш.М. яшаб келаётган Когон тумани «Истиқбол» маҳалласида жойлашган онаси З.б. нинг эгалигидаги хонадонга доимий рўйхатга қўйишни ваъда қилиб, кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Қ.К. ва У.М. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button