O`zbekiston

Ўзбекистонда буйрак ва жигар бўлагини кўчириб ўтказишга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида Вақтинча низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Трансплантация қилиш реципиентга ўзининг жабрланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмасдан, унинг соғлиғига қайтариб бўлмайдиган асоратларга олиб келаётган буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик яқин қариндошлари орасидан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказиш мақсадида бажариладиган оператив амалиётдир.

Низомда айтилишича, донор ва реципиент орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек, қариндошлик ришталарини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар киради. Ҳужжатларни ҳақиқийлигини тасдиқловчи исботлар ҳақидаги мажбуриятлар донор ва реципиент зиммасига юкланади.

Трансплантация фақат қуйидаги давлат тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади:

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси;

Эслатиб ўтамиз, мазкур низом «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириш кунигача амал қилади.

Related Articles

Close