Hodisalar

Хоразмлик ака-укалар спиртдан заҳарланиб вафот этишди

Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида оиласиз фақат ўзлари истиқомат қилган, ака-укалар 1961 йилда туғилган М.Рахимжон ва 1963 йилда туғилган И.Мурадларнинг 2-3 кундан буён кўча-кўйда кўринмай қолганлигидан шубҳаланган қўшнилари 2017 йил 17 октябрь куни ички ишлар бўлимига хабар беришди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Олинган хабар асосида зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари хонадон эшигини очиб киришгач, ака-уканинг ўз уйларида ўлиб ётганликларини аниқлашди.
Мурдаларнинг тани-баданида ҳеч қандай жароҳат излари йўқлиги сабабли, тезкор ходимларнинг диққатини шу ерда турган тиббиёт этил спиртининг бўшаган иккита пластик идиши тортди.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасидан кейин, тезкор ходимларнинг гумони асосли бўлиб чиқди, ака-укалар этил спиртидан заҳарланиши натижасида вафот этишганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Close