Madaniyat

Эстрада юлдузлари ҳам пахтага чиқди

Юлдуз Усмонова, Шахзода, Озодбек Назарбеков ва яна бир неча ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари пахта теришга чиқишди.
Ўзбекистон эстрадасининг бир гуруҳ юлдузлари пахта теришга чиқишди, бу ҳақида юлдузлар ўзларининг Инстаграмм каналларида хабарлар қолдиришган.
“2017 йил пахта хосилининг»Зарбдор» Уттиз кунлигига муносиб хиссамизни кушайлик”, — деб ёзган хонанда Шахзода.

«Айни дамда мухлисларим билан 52 кг пахта тердик» — дейилган хонанданинг кейинги хабарида

«Пахта 2017… Озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшиб, пахтакорларимизга озгина бўлса ҳам ёрдамимиз тегиб, уларга куч қувват ва яхши кайфият улашганимиздан хурсандмиз…», — деб ёзган Умида Хўжаева ўз саҳифасида.
Пахта даласида ташкил қилинган «юлдузли тушлик».

Юлдузлар пахта даласига бекорга боришмаган, албатта. Даладан кичик концерт.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йилги пахта терими аввалгиларга ҳеч ўхшамаган тарзда бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакиллари, берган ваъдалира биноан, ўқитувчи ва талабаларни пахта теримига жалб қилишмаяпти. Ундан ташқари янги қабул қилинган қонунга биноан, шу йилдан бошлаб пахта терими фақат пуллик асосда олиб борилади. Терилган пахта учун килосига 700-800 сўмдан тўланади.

Related Articles

Close